Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ СОНИ ОРТИБ БОРМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/4c7739a3ee07aa0522aab.jpg)
2021-07-03 23:33:24 212
![](https://telegra.ph/file/4c7739a3ee07aa0522aab.jpg)
Қўштепа туманида Мактабгача таълим ёшидаги болалар 15919 нафарни ташкил этиб, улардан 11160 нафари 36 та давлат, 3 та ДХШ асосидаги НМТТ, 86 та ОНМТТ ва 5 та Хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамралган. Қамров кўрсаткичи шу кугача 70.1% ни ташкил этмоқда.
Жорий йил апрель ойида тасдиқланган дастурга асосан туманда июнь ойида 35 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиши белгиланган эди. Хусусан, 25 июнь куни 23 та янги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ишга туширилди. Бунинг натижасида қўшимча 650 нафар болалар боғчаларга жалб этилди. Мазкур ОНМТТлар ишга туширилиши муносабати билан юздан зиёд аҳолининг бандлиги таъминланди.
![](https://telegra.ph/file/8d649919e8944c96ce9ff.jpg)
Янги ташкил этилган оилавий боғчаларда давлат стандартлари асосида таълим-тарбия бериш, соғлом овқатлантириш учун барча шароитлар яратилган яратилган. Шунингдек, чет тилларини ўргатиш ва спорт тўгараклари ҳам ташкил этилган.
Қўштепа туманида июль ойида яна 12 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этиш режалаштирилган. Йил охиригача болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш кўрсаткичи 76% фоизга етказилади.
![](https://telegra.ph/file/ccfa620e54725ab8fa7d8.jpg)
![](https://telegra.ph/file/339f197d6a0c63f1bdbe8.jpg)
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифатини ошириш, болаларга давлат стандартлари асосида таълим ва тарбия бериш мақсадида давлат мактабгача таълим ташкилотларининг малакали педагог ходимлари бириктирилиб, болаларга замон талаблари асосида билим берилишига ҳам эътибор қаратилмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги