Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/f7105ab6e9806f9fe5160.jpg)
2021-07-03 22:42:05 113
![](https://telegra.ph/file/f7105ab6e9806f9fe5160.jpg)
Туманда маҳаллабай ишлаш тизими асосида аҳоли муаммоларини аниқлаш ҳамда тизимли ҳал этиш юзасидан 1-сектор штабида бошқарув офиси аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков ишчи гуруҳ аъзолари томонидан аниқланган муаммоларни манзилли ҳал этиш ҳамда аҳолини тадбиркорликка йўналтириш юзасидан амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб, келгусидаги вазифалар юзасидан тегишли топшириқлар берди.
![](https://telegra.ph/file/c83c8ce7e99eb2e109d29.jpg)
Туман раҳбари Халқ таълими бўлимига қарашли 6-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Муассасада мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/c27a2794af577217c9f91.jpg)
Туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли “Пахтакор” шифокор хизмат уйида бўлган туман ҳокими, муассасада аҳолига яратилган шарт-шароитлар ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш сифати билан танишди. Муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
Туман ҳокими раҳбарлигида Янги дўкон, Сой бўйи, Карнайчи, Соҳибкор, Истиқбол, Нурафшон, Оқтепа, Йўлдошобод ҳамда Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинларида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ғалладан бўшаган майдонлардан такрорий экин экиш учун ер майдонлари ажратиб берилди.
Етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш ҳамда белгиланган режани бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида туман раҳбари ғалла ўрилаётган ер майдонларида бўлди. Масъул раҳбарларга ғалла ўрими олиб борилаётган майдонларда ёнғин ҳавфсизлиги ва ғаллани талон-тарож этилишининг олдини олиш ҳамда давлат омборларига белгиланган тартибда етказиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/008016597e56d1e140f05.jpg)
Туман ҳокими фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.