Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОГОҲЛИК ДАВР ТАЛАБИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/b723bdcef2237f16ea34a.jpg)
2021-07-03 15:24:08 245
![](https://telegra.ph/file/b723bdcef2237f16ea34a.jpg)
Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғинида ноқонуний шаърий никоҳ ҳамда ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолатларини олдини олиш, маҳаллаларда ҳушёрлик ва огоҳликни кучайтириш, урф-одатларимиз ва миллий қадриятларимизни асраш, вояга етмаганларни диний сабоқ олиш мақсадида ноқонуний равишда Миср Араб Республикасига чиқиб кетишини олдини олиш, шунингдек, ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус берилиши, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиниши ва аҳоли орасида носоғлом ақида сингдирилишини олдини олиш, миллий ва диний қадриятларга ҳурматни янада ошириш, ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш ҳамда жамиятда “Жаҳолатга қарши – маърифат” деган улуғвор ғоя асосида диннинг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатларини ҳамда диний бағрикенглик руҳини кенг тарғиб қилиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қўштепа тумани вакили С.Нуриддинов, Дўрмон масжиди имом-хатиби М.Олтмишев ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ