Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЭНГ ЯХШИ ҒОЯ МУАЛЛИФЛАРИ АНИҚЛАНДИ
2021-07-03 13:22:42 204
Қўштепа тумани мактабгача таълим ташкилоти педагог ходимлари ўртасида “Энг яхши ғоя муаллифи” шиори остида кўрик-танлов бўлиб ўтди. Ушбу танловнинг мақсади мактабгача таълим ташкилоти педагог ходимларининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, илғор педагогик тажрибаларни кенг оммалаштириш, таълим-тарбия жараёнига “Илк қадам” давлат ўқув дастури ва Мактабгача таълим ёшидаги болаларни ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари асосида янги педагогик-технологияларни жорий этиш, мактабгача таълим тизимида фаолият юритиб келаётган ижодкор ва иқтидорли педагогларни рағбатлантириш, касбий фаолиятида соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратишдир.
Танлов тумандаги барча давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари ўртасида 1-сонли касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтди.
Мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари танловда мактабгача таълим жараёнидаги ўқитиш методикасига оид ишлари, методик, илмий, маънавий-маърифий материаллар ва яратган ижодий маҳсулотлари, шунингдек, кўргазмали ҳамда дидактик материаллари, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни таълим-тарбия жараёнидаги машғулотларда ишлатилишига оид ишлари билан иштирок этдилар.
Танловнинг туман босқичида 1-ўринни “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Педагогика коллежи қошида ташкилланган 12-сонли МТТ тарбиячиси Г.Мухторбекова, 2-ўринни 32-МТТ тарбиячиси З.Хасанова, 3-ўринни 28-МТТ тарбиячиси С.Абдурахимовалар қўлга киритишди.
Ғолиблар туман мактабгача таълим бўлимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ