Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН КУРАШМОҚ ЗАМОН ТАЛАБИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/3f4cd4fbfdae9fc07b2f9.jpg)
2021-07-01 16:37:06 151
![](https://telegra.ph/file/3f4cd4fbfdae9fc07b2f9.jpg)
Вилоятимиздаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари иштирокида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Қўштепа туманида ташкил этилган тадбир 1-ИДУМ ҳовлисида, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда бўлиб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/cc7a790cdaffe28757212.jpg)
![](https://telegra.ph/file/35220c103fe93e9297683.jpg)
Тадбирда туман ҳокими И.Новиков, вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Хатамов, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари, Меҳнат инспекцияси бошлиғи Қ.Қирғизалиев ҳамда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, уларнинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари, туман хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этдилар.
![](https://telegra.ph/file/9e25f5f53c824e611cab3.jpg)
Тадбирда “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш”, “Геосиёсий ўйинлардан огоҳ бўлиш – давр талаби” мавзуларида давра суҳбати олиб борилди.
![](https://telegra.ph/file/bbd1c1cca5cdd0f92cff5.jpg)
![](https://telegra.ph/file/a6e93c4ba68a6dd2035de.jpg)
Вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Хатамов ўз маърузасида Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ замон талаби эканлигини таъкидлаб, ислом оламида рўй бераётган геосиёсий жараёнлар ҳақида зарур маълумотлар берди. Мазкур маъруза тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.