Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 131 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2021-07-01 15:17:25    156

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида тождор вирус тарқалишига қарши чора-тадбирлар олиб борилиб, бу борада кўплаб амалий ишлар йўлга қўйилди.

Туман СЭО ва ЖСБ ходимлари томонидан ҳудудлардаги савдо шаҳобчаларида, йўналишлар бўйича қатновчи ҳайдовчилар орасида жамоат жойларида карантин қоидаларига риоя қилиш, фуқароларни тиббий ниқобда бўлишлари ҳамда оралиқ масофани сақлашлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.


Пиёда ва транспорт ҳайдовчиларига ниқоб тақиш режимига мунтазам риоя қилишлари тушунтирилмоқда. Савдо дўконлари сотувчилари доимо тиббий ниқобларда бўлиши, тез-тез антисептик воситалар сепилиши, ижтимоий масофани сақлаш бўйича ҳам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ёз фаслида ҳаво кескин исиб кетганлиги сабабли савдо ва умумий овқатланиш шаҳобчаларида ва уй шароитида таёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари, салқинлантирувчи қўлбола ичимликлар, музқаймоқ, тез бузиладиган, сифати кафолатланмаган маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш юзасидан огоҳлантириш берилмоқда.             

     Коронавирус инфекциясини туманимизга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

И.МАДУМАРОВ,

Қўштепа тумани СЭО ва ЖСБ бошлиғи.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram