Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАСИДАН ҚАЙТГАН АЁЛНИНГ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/3f8a10e164d74b16b81bf.jpg)
2021-06-29 20:07:31 114
![](https://telegra.ph/file/3f8a10e164d74b16b81bf.jpg)
Қўштепа тумани ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова ҳамда туман ИИБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Д.Вахаповалар Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.Мирзолимованинг хонадонида бўлдилар.
Жорий йилнинг 6 июн куни жазони ижро этиш муассасасидан қайтган Д.Мирзолимованинг ҳолидан хабар олиниб, унинг оилавий шароити ҳамда муаммолари ўрганилди. Ушбу хонадонга туман “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан ажратилган кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Д.Мирзолимова туман ҳокимлигининг кўмаги билан тиббий кўрикдан ўтганлигини, давлатимиз томонидан ажратилган моддий ёрдамни олиб, ўзининг мутахассислиги бўйича ишга жойлашганлигини айтиб, ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.