Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОЧИҚ ВА САМИМИЙ МУЛОҚОТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/57871db91b35b3684e894.jpg)
2021-06-29 13:28:45 111
![](https://telegra.ph/file/57871db91b35b3684e894.jpg)
Бугун Қўштепа тумани ҳокими И.Новиковнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Туман Халқ қабулхонасида ўтказилган қабулда ҳоким ўринбосарлари, қабулхона мудири Р.Абдуллаев ҳамда алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
![](https://telegra.ph/file/8d84d7ba25d8938fa6e80.jpg)
![](https://telegra.ph/file/a689af10956081023b90d.jpg)
Унда 50 нафардан зиёд жисмоний ва юридик шахслар бевосита туман ҳокимига мурожаат қилдилар. Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини бирма-бир тинглади.
![](https://telegra.ph/file/3ae2428b9da303d5d43a1.jpg)
![](https://telegra.ph/file/41c7db0fdef5c0ed7ba02.jpg)
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, кредит олишга кўмаклашиш, тадбиркорлик ва шу каби бошқа каби муаммоларга оид бўлди.
![](https://telegra.ph/file/074b48b66d7dd98b7ff40.jpg)
![](https://telegra.ph/file/6e91e775cc937c0fb1d2e.jpg)
Қабул давомида туман ҳокимига қилинган мурожаатларни белгиланган муддатларда ўрганиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.
![](https://telegra.ph/file/b53bb6796e82d3edfd3b1.jpg)
Қабулда бази фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жойида жавоблар олишди. Жойларда учраётган айрим муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ вазифалар юклатилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.