Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТХОНА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/6f20a2f7b4581071f57e5.jpg)
2021-06-28 17:22:15 137
![](https://telegra.ph/file/6f20a2f7b4581071f57e5.jpg)
Савол: Ходимнинг розилигисиз меҳнат шартномасини ўзгартириш мумкинми?
Савол муаллифи “Борот” МФЙ, Орзу кўчасида яшовчи Хуршида Раҳмонова.
Ушбу саволга Қўштепа тумани Адлия бўлими бошлиғи Анваржон Хомидов жавоб беради.
Жавоб: Меҳнат кодекси 89-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлилиги белгиланган.
Шунга кўра иш берувчи фақат юқоридаги асослар бўлгандагина ходим билан тузилган меҳнат шартномасини унинг розилигисиз ўзгартириши мумкин холос. Бошқа ҳар қандай ҳолатда иш берувчи меҳнат шартномасини ходимнинг розилиги билан ўзгартиради.