Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ПРОФИЛАКТИК СУҲБАТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/044a31d9e0a039b579e03.jpg)
2021-06-28 17:13:14 172
![](https://telegra.ph/file/044a31d9e0a039b579e03.jpg)
Қўштепа тумани ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова, туман ИИБ Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича катта инспектори Д.Вахапова, вилоят ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори майор А.Бўроновалар иштирокида бугун “Пахтакор” МФЙ Элобод кўчасидаги собиқ КХКга тегишли ётоқхонада вақтинча яшаётган аҳоли билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда туман ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова ҳамда вилоят ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори майор А.Бўроновалар сўз олишиб, йиғилганларга Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи Д.Ташходжаевнинг 50-сонли Фармойишининг мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтдилар.
![](https://telegra.ph/file/18252c2bfee190fa99edc.jpg)
Шунингдек, туман ИИБ ХПБ катта инспектори майор Д.Вахапова билан шу жойда яшовчи хотин-қизлар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни содир этилишининг олдини олиш бўйича профилактик суҳбатлар ўтказилди. Ушбу ҳудудда яшовчи аҳолининг “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарида турувчи оилаларга ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида ҳар бир хонадонга 20 сотихдан ер майдони берилиши айтиб ўтилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.