Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАДБИРКОР ҚАБУЛИ - МУАММОГА ЕЧИМ ТОПИШ УЧУН САМАРАЛИ УСУЛ

×

 2021-06-28 14:26:24    150

PDF юклаш
Чоп этиш



Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар ҳамда хорижий инвесторлар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков томонидан анъанавий тарзда ҳафтанинг ҳар душанба куни “Тадбиркорлар қабули” ўтказиб келинмоқда.


Бугун, Қўштепа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди. Қабулда иштирок этган 4 нафар тадбиркорнинг мурожаати туман раҳбари томонидан бирма-бир тингланиб, масалаларни ҳал этиш юзасидан соҳа мутасаддиларига аниқ вазифалар юклатилди. Мурожаатлар ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.


Давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлашга қаратилган бу каби тадбирлар тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам беришга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятли бўлмоқда.


Шунингдек, бўлиб ўтган қабулда “Ҳунарманд” уюшмаси Қўштепа тумани бўлими аъзоси мисгар-кандакор Акрамхон Юнусов ҳам иштирок этиб, туманимизда тадбиркор ва ҳунармандлар учун яратилган шарт-шароитлардан мамнун бўлиб, туман ҳокимига ўзининг миннатдорчилигини билдирди. Ҳунарманд ўзининг мисдан ясалган ижод намуналаридан “Ҳунармандлар музейига” тақдим этди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram