Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-06-26 17:41:59    172

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туман ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 285-сонли қарори асосида уй-жой олиш истагида бўлган ҳотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир давомида туман ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича масалаҳатчиси М.Мўйдинова томонидан ушбу қарор асосида туманимизда амалга оширилаётган ишлар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга кўрсатилаётган ёрдамлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, арзон уй-жойлар бериш, олиш тартиби ҳамда давлатимиз томонидан белгиланган имтиёзлар ҳақида ҳам тушунча ва ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram