Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 175 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Велосаёҳат

×

 2021-06-25 17:30:21    124

PDF юклаш
Чоп этиш





Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Қўштепа туманида туристик саёҳатни янада оммалаштириш мақсадида, маҳалла фуқаролар йиғинларининг уюшмаган аёллари ўртасида велосаёҳат мусобақаси ўтказилди. 




Туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман БЎСМ ҳамкорлигида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими И.Новиков ҳам иштирок этди.  




Тадбирда И.Новиков сўз олиб, ушбу спорт мусобақаси хотин-қизлар ўртасида дўстона алоқаларни тиклаш ва соғлом турмуш тарзини кенг ёйиш, шунингдек, тарғибот-ташвиқот ишларида шахсий иштироки билан фаол қатнашишларини таъминлаш, улар ўртасида соғлом ва фаол турмуш тарзини юритиш ва спорт мусобақалари орқали тарғиб қилиш, туристик саёҳатни янада оммалаштириш мақсадида МФЙларнинг уюшмаган аёллари ўртасида ўтказиладиган велосаёҳат мусобақаси орқали, туман аёллари жамоасидан таркиб топган велоспорт жамоасини ташкил этиш мақсадида бўлиб ўтаётганлигини таъкидлади.




И.Новиков мусобақада иштирок этаётган 30 нафар хотин-қизларга омад тилаб, туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.




Мусобақа Ўзбекистон велоспорт федерацияси қоидаларига асосан ташкил этилиб, иштирокчиларга Қўштепа тумани БЎСМдан старт берилди. Улар Қоражийда маҳалласининг Мураббийлар, Олмазор кўчасидан Истиқлол МФЙнинг Дехқонобод кўчасигача бўлиб ўтган масофани вилосипедда босиб ўтдилар. Шундан сўнг велосаёҳат Қоражийда маҳалласининг Мураббийлар кўчасида якунланади.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram