Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-06-24 22:59:23    183

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Халқ таълими бўлимига қарашли 24-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Муассасада мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Сектор раҳбари иштирокида “Сой бўйи” маҳалла фуқаролар йиғинида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда ҳудуддаги ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ғалладан бўшаган майдонлардан такрорий экин учун ер майдонлари ажратиб берилди.


Туманда 2021 йил ҳосили учун етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш ҳамда белгиланган режани бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида туман раҳбари ғалла ўрилаётган ер майдонларида бўлди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ғалла ўрими олиб борилаётган майдонларда ёнғин хавфсизлиги ва ғаллани талон-тарож этилишини олдини олиш ҳамда давлат омборларига белгиланган тартибда етказиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram