Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ МАРКАЗИ” ИШ БОШЛАДИ

×

 2021-06-24 22:06:52    168

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сонли қарорига асосан Қўштепа тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида ташкил этилган “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Қўштепа тумани ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман Адлия бўлими, ФХДЁ бўлими, туман ИИБ, Ёшлар агентлиги, Тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман бош имоми ҳамкорлигида ўтказилди.


Тадбирда Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари, рўйхатдаги отинойилар ва никоҳланувчи ёшлар иштирок этдилар.

“Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази”ни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – бу ерда ўқитилаётган ёшларга намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибасини оммалаштириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, умуминсоний ва миллий, оилавий қадриятларни, илғор хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш асосида оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, энг асосийси олавий ажримларнинг олдини олишдан иборат.

Тадбир давомида туман Адлия бўлими бошлиғи А.Хомидов Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил  31 декабрдаги “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти,  туман бош имоми А.Ахмадалиев “Исломда Оила ва никоҳ масалалари”, туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг ўринбосари Р.Юсупова “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг аҳамияти” тўғрисидаги маърузалари билан иштирок этдилар.

Тадбир иштирокчиларининг таклифларига ҳамда савол-жавобларига мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram