Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
2021-06-24 10:31:07 151
Жорий йилнинг 23 июн куни ижтимоий тармоқлар орқали танқидий мурожаат эълон қилинган эди.
Ушбу мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Хумдон МФЙ Бахт кўчаси 9-уй 3-хонадондан ёзмоқдамиз. Бу хонадонда истиқомат қилмаймиз. Электр энергияга уланганимда 100 минг сўм пул тўлатишди. Яқинда бир ходим қўнғироқ қилиб янги ҳисоблагич ўрнатдим деди. Энди эса ҳеч ким яшамайдиган уйга қарз ёзиб кетишибди. Асоссизни қарзни бартараф қилишларини сўрайман” – дея шикоят қилинган.
Хумдон МФЙ Бахт кўчаси 9-уй 3-хонадондан йўлланган ушбу мурожаат юзасидан Қўштепа тумани электр таъминоти корхонаси қуйидагиларни маълум қилади:
“Бахт кўчаси 9-уй 3-хонадон (абонент рақами 13-03-468) эгаси Аъзамжон Рахматжоновга тегишли хонадондаги электр ҳисоблагич Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 594 сонли қарорига асосан электр энергияси истеъмолини назорат қилишни автоматлаштирилган тизими (ЭЭХНАТ) жорий этилиши муносабати билан тизимга мос келувчи электр ҳисоблагичга алмаштирилган. Алмаштириш жараёнида корхона ходими томонидан хонадондан ечиб олинаётган электр ҳисоблагич кўрсаткичи англашилмовчилик билан 5289 деб ёзилган. Аслида эса ҳисоблагич кўрсаткичи 1920 бўлган. Натижада мурожаатчининг абонент рақамида 3369 кВтга -993855 сўм қарздорлик келиб чиққан.
Хозирда электр ҳисоблагичдаги кўрсаткич бўйича тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, холатга аниқлик киритиш олиб борилмоқда. Ўрганиш натижаси бўйича эса қўшимча маълумот берилади.”
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.