Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ПРОКУРОРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-06-23 18:28:35    174

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Эшонгузар маҳалла фуқаролар йиғинида Қўштепа тумани прокурори, 2-сектор раҳбари М.Шомуродовнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Қабулда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова ва алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.


Туман прокурорининг сайёр қабулида 8 нафар фуқаролар турли масалаларда мурожаат қилишди. Мурожаатчиларнинг талаблари прокурор томонидан ҳар томонлама ўрганилди. Дарҳақиқат, адолатли ёндашув, фикрлар хилма хиллиги, фуқароларнинг тўпланиб қолган турли мавзудаги масалаларини ўз вақтида бартараф этиш қабулнинг асосий мақсади бўлди.

Фуқароларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш бўйича олдимизга қўйган вазифаларни изчил амалга ошириш зарурлигидан келиб чиқиб, сайёр қабулда келиб тушган мурожаатлар тўлақонли ўрганиб чиқилди. Ҳамда туман прокурори томонидан тегишли мансабдор шахсларга зарур топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram