Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

# ONLINE

×

 2021-06-23 18:00:40    186

PDF юклаш
Чоп этиш



ОИЛА МУҚАДДАС ДАРГОҲ

Қўштепа тумани ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг ташаббуси билан 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро суди, Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди, туман Адлия бўлими, Мажбурий ижро бўлими, ФХДЁ ҳамда ИИБ билан ҳамкорликда “Оила муқаддас даргоҳ” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтмоқда.


Унда Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари, рўйхатдаги отинойилар, маҳалла фуқаролар йиғини қошида ташкил этилган “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси” аъзолари ҳамда маҳаллалардаги ажрим ёқасига келиб қолган оила вакиллари иштирок этишмоқда.


Амалий семинар ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилалар мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлаш, оилавий ажримлар, ноқонуний никоҳларни олдини олишда соҳа мутахассисларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, эр-хотин, қайнона-келин, қайнона-куёв ва оиланинг бошқа аъзолари ўртасида юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш, шошма-шошарлик қилиб никоҳни қонуний расмийлаштирмасдан, ноқонуний никоҳ билан кифояланиб турмуш қуриш ҳолатларини олдини олиш мақсадида ташкил этилди.


Тадбирда сўз олган туман ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова, Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманларо суди раиси С. Акбаров, туман Адлия бўлими бошлиғи А.Хомидов, туман Мажбурий ижро бўлими Алимент масалалари бўйича давлат ижрочиси С.Восихонов, туман ФХДЁ бўлими мудираси О.Каримовалар ҳар қайси даврда, ҳар қайси мамлакат тарақққиёти йўлида жамиятнинг муҳим ва ҳал қилувчи кучи – оилани моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш муҳим вазифалардан бири бўлиб келганлиги, шу маънода, мамлакатимизда мустақил демократик тараққиёт йилларида давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси ва раҳнамолигида Асосий Қонунимизда мустаҳкамланган оиланинг жамиятимизнинг муҳим бўғини сифатида тутган ўрни ҳамда ролини оширишга қаратилган кенг қамровли дастурий аҳамиятга эга ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Бундан ташқари, соғлом оилани шакллантириш, туғма касалликларга чалинган ва ирсият билан боғлиқ болалар туғилишининг олдини олиш, шаръий никоҳ, қариндош уруғлар ўртасида ва эрта никоҳларни олдини олиш юзасидан таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда никоҳланувчи ёшлар ўртасида туман ФҲДЁ бўлимларида ташкил этилган “Оила мактаблари”да тушунтириш ишлари олиб борилаётганлиги қайд этилди.

Айни дамда амалий семинар иштирокчиларининг талаб ва таклифлари ҳамда савол-жавобларига мутахассислар томонидан жавоб берилмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram