Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
2021-06-23 14:25:52 142
Бугун, 23 июн куни ижтимоий тармоқлар орқали танқидий мурожаат эълон қилинди.
Ушбу мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Хумдон МФЙ Бахт кўчаси 9-уй 3-хонадондан ёзмоқдамиз. Бу хонадонда истиқомат қилмаймиз. Электр энергияга уланганимда 100 минг сўм пул тўлатишди. Яқинда бир ходим қўнғироқ қилиб янги ҳисоблагич ўрнатдим деди. Энди эса ҳеч ким яшамайдиган уйга қарз ёзиб кетишибди. Асоссизни қарзни бартараф қилишларини сўрайман” – дея шикоят қилинган.
Исми-шарифи кўрсатилмай Қўштепа тумани Хумдон МФЙ Бахт кўчаси 9-уй 3-хонадондан йўлланган ушбу мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги ва шу соҳага дахлдор мутахассислар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини ва ўрганишлар ниҳоясига етгач яна батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.