Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-06-22 22:50:32    158

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Андижон вилояти Булоқбоши туманида узумчиликни ривожлантириш юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан ўтказилган семинарда иштирок этди.


Туман раҳбари Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор О.Сотволдиев фаолияти билан танишди. Тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан ўзининг таклифларини берди.


И.Новиков туман Халқ таълими бўлимига қарашли 20-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Муассасада мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Сектор раҳбари туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан манзилли ишлаш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш ва касб-ҳунар ўргатиш орқали дафтардан чиқариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ушбу соҳада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Туманда 2021 йил ҳосили учун етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш ҳамда белгиланган режани бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида туман раҳбари ғалла ўрилаётган ер майдонларида бўлди. Масъул раҳбарларга ғалла ўрими олиб борилаётган майдонларда ёнғин хавфсизлиги ва ғаллани талон-тарож этилишининг олдини олиш ҳамда давлат омборларига белгиланган тартибда етказиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Шунингдек, 2021 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилишида фаолият кўрсатиб келаётган механизаторларга яратилган шарт-шароитлар ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга пахта майдонларида меҳнат қилаётган ишчи ва механизаторларга иссиқ овқат ҳамда маданий дам олишлари учун қулай шароитлар яратиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram