Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 192 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-06-21 22:33:52    174

PDF юклаш
Чоп этиш



Туманда кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Тадбиркорлар уйи”да Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиковнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Қабулда 8 нафар тадбиркорлар турли масалалар билан иштирок этишди. Қабул давомида кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланиб, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.


Тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган кредитларни қайтаришда бўлаётган муаммолар сабабли муддати ўтган қарздорликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида туман раҳбари томонидан Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кредит тўловларидан қарздорлиги бўлган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Туман ҳокими томонидан мутасадди раҳбарлар ҳамда фуқароларга келиб чиққан қарздорликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Туман раҳбари Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Азамхон алъо сифат” оилавий корхонаси фаолияти билан танишиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан ўз таклифларини берди.


Шунингдек, И.Новиков Халқ таълими бўлимига қарашли 33-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Туман ҳокими томонидан муассасада мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Туман ҳокими раҳбарлигида “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда ҳудуддаги ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ғалладан бўшаган майдонлардан такрорий экин учун ер майдонлари ажратиб берилди.


Туманда 2021 йил ҳосили учун етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш ҳамда белгиланган режани бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида туман раҳбари ғалла ўрилаётган ер майдонларида бўлди. Масъул раҳбарларга ғалла ўрими олиб борилаётган майдонларда ёнғин хавсизлиги ва ғаллани талон-тарож этилишини олдини олиш ҳамда давлат омборларига белгиланган тартибда етказиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига 2021 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram