Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2021-06-19 22:15:34 221
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков туманда маҳаллабай ишлаш тизими асосида аҳоли муаммоларини аниқлаш ҳамда тизимли ҳал этиш мақсадида 1-сектор штаби бошқарув офиси аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказди. Туман ҳокими томонидан ишчи гуруҳ аъзолари томонидан аниқланган муаммоларни манзилли ҳал этиш ҳамда аҳолини тадбиркорликка йўналтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган кредитларни қайтаришда бўлаётган муаммолар сабабли муддати ўтган қарздорликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида туман раҳбари томонидан Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кредит тўловларидан қарздорлиги бўлган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Туман ҳокими мутасадди раҳбарлар ҳамда фуқароларга келиб чиққан қарздорликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
Шунингдек, туман раҳбари Халқ таълими бўлимига қарашли 12-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Муассасада мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Туман ҳокими Хумдон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уй-жойлар қурилиши ҳамда оқава сув тармоғини таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишди. Қурилиш таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда сифатли якунлаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Туманда 2021 йил ҳосили учун етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш ҳамда белгиланган режани бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида туман раҳбари ғалла ўрилаётган ер майдонларида бўлди. Масъул раҳбарларга ғалла ўрими олиб борилаётган майдонларда ёнғин хавфсизлиги ва ғаллани талон-тарож этилишини олдини олиш ҳамда давлат омборларига белгиланган тартибда етказиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига 2021 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, пахта майдонларида агротехник тадбирларни ўтказишда иштирок этаётган механизаторларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.