Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАГА УЙ ҚУРИБ БЕРИЛДИ
2021-06-19 21:45:49 240
Қўштепа туманининг «Оқтепа» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Гулчеҳра Фозилова ва унинг яқинлари учун бугунги кун ёдда қоларли бўлди. Сабаби, унинг уй-жойи қайтадан қуриб берилди.
Тепатаги кўчаси, 84 уйда яшовчи Гулчеҳра Фозилова боқувчисини йўқотган, икки нафар вояга етмаган фарзанди билан яшайди. Ушбу оила кам таъминланганлиги учун маҳалланинг «Темир дафтар»ига киритилган.
Гулчеҳрахон эски, яроқсиз аҳволга келиб қолган бир хонали уйда фарзандлари билан яшар эди. Туман ҳокимлиги ҳамда саховатли инсонлар кўмаги билан Фозиловалар оиласига тегишли эски ҳовли-жой бузилиб, янги уй қуришга киришилди.
Жуда қисқа муддат ичида эскиси ўрнида тамоман янги, замонавий уй, ўчоқ ва тандирхона барпо этилди.
Бугун туман ҳокими И.Новиков, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Б.Шамсиддинов ва сектор раҳбарлари, шунингдек, маҳалла фаоллари иштирокида янги қуриб битказилган хонадон ўз эгаларига топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.