Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИККИ АВЛОД УЧРАШУВИ: ЎЗБЕК АЁЛИ-МИЛЛАТ ТИМСОЛИ!
2021-06-18 15:17:59 218
Қўштепа тумани ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, иқтидорли, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ҳаётда ўз ўрниларини топишларига кўмак бериш орқали тумандаги раҳбар ва лидер аёллар сафини кенгайтириш, уйда ўтирган ишсиз аёллар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, тикувчилик йўналишидаги ҳунарманд аёлларни қўллаб-қувватлаш орқали миллий либослар ва қадриятларимизни тарғиб қилиш мақсадида “Ўзбек аёли-миллат тимсоли” шиори остида “Икки авлод учрашуви” деб номланган маънавий маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Қумтепа МФЙ ҳудудида бўлиб ўтган тадбирда иштирокчилар билан бирга, туман ҳокими И.Новиков ҳамда вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Т.Тожиевалар ҳам қатнашдилар.
Туманимизда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган хотин-қизларимиз ўз маҳсулотлари кўргазмалари билан иштирок этишди. Туман ҳокими И.Новиков тадбиркор аёлларимизнинг фаолиятлари билан яқиндан танишиб, уларнинг келажакдаги истиқболли режалари билан ўртоқлашди.
– Сўнгги йилларда туманимизда тадбиркорлик, хусусий ва оилавий бизнес соҳасида аёлларнинг иштироки кучайиб бораётганини мамнуният билан тилга олсак бўлади, – дейди туман ҳокими И.Новиков. – Яқинда менинг қабулимга икки нафар аёл оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда ёрдам сўраб кирган эди. Уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиб, бугун тикув машанаси бермоқчимиз.
Туман раҳбари И.Новиков Кичик бешкапа МФЙда яшовчи Г.Сайдалиева ва Лойсон МФЙда истиқомат қилувчи К.Хакимзодаларга ўз ишларини йўлга қўйишлари ва уй шароитида даромад топишлари учун уларга тикув машинаси топширди.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Т.Тожиева, “Ойдин” газетаси муҳаррири Х.Каримова, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова ва бошқалар бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларга катта эътибор қаратилаётганлиги, жамиятимизнинг турли соҳаларида уларнинг фаол иштирок этишлари учун барча шароитлар яратилганлиги ҳақида сўз юритдилар.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Т.Тожиева, “Ойдин” газетаси муҳаррири Х.Каримова, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова ва бошқалар бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларга катта эътибор қаратилаётганлиги, жамиятимизнинг турли соҳаларида уларнинг фаол иштирок этишлари учун барча шароитлар яратилганлиги ҳақида сўз юритдилар.
Иқтидорли шоира М.Қўқонова ва туман мактабгача таълим тизимидаги иқтидорли тарбияланувчиларнинг бадиий чиқишлари эса кечага кўрк бахш этиб, барчага бирдек манзур бўлди.
Қўштепа туманидаги халқ хўжалигининг турли соҳаларида фидокорона меҳнат қилаётган соҳа мутахассислари ва турмуш машаққатларини мардонавор енгиб, ҳаётда ўз ўрнини топиб бугун нафақат оиласига балки, жамиятга фойдаси тегиб яшаётган ҳунарманд аёлларимиз ўзларининг дил изҳорларини билдирдилар.
Тадбир сўнгида барча иштирокчиларга мавзуга оид буклетлар ва туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.