Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2021-06-17 21:55:01 206
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун “Деҳқон бозори” МЧЖда бўлиб, бозор ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини асоссиз ошириш ҳолатларини олдини олиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Туман раҳбари қизил ҳудуддаги Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги бўш турган бино-иншоотлар ўрнида ҳусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш юзасидан олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳам туман ҳокими томонидан ўрганилди. Муассасада олиб борилаётган қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
И.Новиков Халқ таълими бўлимига қарашли 10-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Туман ҳокими томонидан сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган кредитларни қайтаришда бўлаётган муаммолар сабабли муддати ўтган қарздорликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида сектор раҳбари томонидан Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кредит тўловларидан қарздорлиги бўлган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Мутасадди раҳбарлар ҳамда фуқароларга келиб чиққан қарздорликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли ҳамда мактаб битирувчиларига ғалладан бўшаган майдонлардан такрорий экин экиш учун ер майдони ажратиш юзасидан мутасадди ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида жойларда йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга фуқароларга ажратиб берилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида, футбол бўйича Фарғона вилояти 2 лигаси 2021 йил мавсумининг 6 турида Қўштепа туманининг “Ёшлик” ва Марғилон шаҳрининг “Марғилон” жамолари иштирок этишди. Мазкур учрашувда туман ҳокими И.Новиков қатнашиб, иштирокчиларга муваффақият тилади. Ўтказилган ўйинда туман жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
2021 йил ҳосили учун етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш ҳамда белгиланган режани бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида туман раҳбари ғалла ўрилаётган ер майдонларида бўлди. Масъул раҳбарларга ғалла ўрими олиб борилаётган майдонларда ёнғин хавфсизлиги ва ғаллани талон-тарож этилишини олдини олиш ҳамда давлат омборларига белгиланган тартибда етказиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Туманда 2021 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида агротехник тадбирларни ўтказишда иштирок этаётган механизаторларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.