Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2021-06-16 21:44:17 176
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Тиббиёт бирлашмасига қарашли Лангар шифохонасида хушёрхона бўлими ташкил этиш учун олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Масъул раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Сектор раҳбари “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан манзилли ишлаш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш ва касб-ҳунар ўргатиш орқали дафтардан чиқариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ушбу соҳада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Туман раҳбари Халқ таълими бўлимига қарашли 7-умумтаълим мактабида бўлиб, “Инвестиция дастури” асосида муассасада олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари билан танишди. Мутасадди раҳбарларга қурилиш таъмирлаш ишларини белгиланган тартибда амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган кредитларни қайтаришда бўлаётган муаммолар сабабли муддати ўтган қарздорликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида туман раҳбари томонидан Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кредит тўловларидан қарздорлиги бўлган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Мутасадди раҳбарлар ҳамда фуқароларга келиб чиққан қарздорликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
И.Новиков Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркор Ю.Умаровнинг фаолияти билан яқиндан танишди. Тадбиркорга туман ҳокими томонидан ишлаб чиқарилаётган бетон ғишт маҳсулотлари сифати ҳамда ишлаб чиқариш хажмини ошириш, янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан таклифлар берилди.
Халқ таълими бўлимига қарашли 8-умумтаълим мактабида бўлган туман раҳбари муассасада Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Туманда 2021 йил ҳосили учун етиштирилган ғаллани нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш ҳамда белгиланган режани бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида туман раҳбари ғалла ўрилаётган ер майдонларида бўлди. Масъул раҳбарларга ғалла ўрими олиб борилаётган майдонларда ёнғин хавфсизлиги ва ғаллани талон-тарож этилишини олдини олиш ҳамда давлат омборларига белгиланган тартибда етказиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига 2021 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.