Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2021-06-15 21:58:00 162
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Халқ қабулхонасида ўзининг навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда турли муаммо ва таклифлар билан келган 36 нафар фуқаролар болалар пули ва моддий ёрдам ажратиш, иш билан таъминлаш, электр ва сув таъминоти, банк, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, кадастр ва шу каби муаммолар билан қатнашдилар. Туман ҳокими томонидан қабул жараёнида ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор берилиб, ушбу мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга муддатлар белгиланган ҳолда тегишли кўрсатмалар берилди.
Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Рахимов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳ аъзолари туманда “Ёшлар билан ишлашни янгича тизими”ни жорий этиш, “Ёшлар дастури” ижросини таъминлаш ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан манзилли ишлаш, уларни бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш ва касб-ҳунар ўргатиш орқали дафтардан чиқариш юзасидан амалга оширилган ишларни ўргандилар. Иш гуруҳ томонидан туманда ёшлар билан ишлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Туман ҳокими Халқ таълими бўлимига қарашли 6-умумтаълим мактабида бўлиб, муассаса битирувчиларини олий таълим муассасаларига тайёрлаш учун ташкил этилган фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Бу йилги битирувчиларни олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Сектор раҳбари томонидан сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган кредитларни қайтаришда бўлаётган муаммолар сабабли муддати ўтган қарздорликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида, туман раҳбари томонидан Қамиштепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кредит тўловларидан қарздорлиги бўлган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Туман ҳокими мутасадди раҳбарлар ҳамда фуқароларга келиб чиққан қарздорликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
Шунингдек, “Айланма ота” зиёратгоҳида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишган туман ҳокими масъул раҳбарларга ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берди.
Туман раҳбари Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3 подезли, 30 хонадондан иборат 5 қаватли уй-жойлар қурилиши ҳамда оқава сув тармоғини таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, қурилиш таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда сифатли якунлаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берди.
Вилоят ҳокими Х.Х.Бозаров раҳбарлигида туманда 2021 йил ҳосили учун етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш ҳамда белгиланган режани бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши, сув тежовчи технологияларни жорий этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Вилоят ҳокими томонидан сектор раҳбарлари, масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига ғалла ўрими олиб борилаётган майдонларда ёнғин хавсизлиги ва ғаллани талон-тарож этилишини олдини олиш ва давлат омборларига белгиланган тартибда етказиш ҳамда 2021 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.