Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ

×

 2021-06-11 22:35:19    161

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда “Хавсиз маҳалла” тамоили асосида ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида туман ҳокими И.Новиков ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан соҳада амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Туман ҳокимлиги ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал демократик партияси билан ҳамкорликда Маданият ва ёшлар марказида, Ёшлар ва аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустахкамлаш, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқароларимизнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳамда малакали тиббиёт ходимлари иштирокида аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида сайёр тиббий хизмат кўрсатиш ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими И.Новиков иштирок этди.

Шунингдек, тадбир давомида 200 нафардан “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган оила вакиллари ҳамда туман аҳолисига тиббий хизмат кўрсатилди.


Туман ҳокими раҳбарлигида ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши ходимлари билан ҳамкорликда Сой бўйи маҳалла фуқаролар йиғини Саҳоват кўчасида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Н.Тошалиевга ногиронлик аравачаси етказиб берилди.


Туман раҳбари томонидан 13-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ижобий ҳал этиш мақсадида, Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Қабул давомида 10 нафар фуқаролар 12 та масалалар билан мурожаат қилдилар. Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш ҳамда натижалари юзасидан тегишли тартибда жавоб хатлари юборилиши юзасидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган кредитларни қайтаришда бўлаётган муаммолар сабабли муддати ўтган қарздорликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида, туман раҳбари томонидан Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кредит тўловларидан қарздорлиги бўлган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Туман ҳокими мутасадди раҳбарлар ҳамда фуқароларга келиб чиққан қарздорликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

2021 йил ҳосили учун етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобут қилмай йиғиштириб олиш ҳамда белгиланган режани бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида туман раҳбари ғалла ўрилаётган ер майдонларида бўлди. Масъул раҳбарларга ғалла ўрими олиб борилаётган майдонларда ёнғин хавсизлиги ва ғаллани талон-тарож этилишини олдини олиш ҳамда давлат омборларига белгиланган тартибда етказиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига 2021 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram