Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 165 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"ҚAДРИНГ БAЛAНД БЎЛСИН ОНA ТИЛИМ"

×

 2021-06-11 21:54:56    230

PDF юклаш
Чоп этиш



Ҳурматли туманимиз ҳудудидаги корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари раҳбарлари!

Жорий йилнинг 10-июнидан 10-сентябрига қадар юртимизда Вазирлар маҳкамаси Маънавият ва Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан "Қадринг баланд бўлсин она тилим" танловининг "Давлат тили устуворлиги таъминланган энг намунали ҳудуд" номинацияси бўйича танлов эълон қилинган.

Мазкур танловда туманимиз рейтингини кўтаришда Сизлaрнинг кўмагингиз ва қўллаб-қувватлашларингиз муҳим аҳамият касб этади.

Сизлaрдaн илтимос ва қаттиқ талаб, таёрланаётган ҳар қандай ҳужжат ва маълумотларингизни Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосиасосида хатоларсиз тайёрлашингизни сўраймиз.

Шунингдек:

Меҳнат жамоаларида давлат тили имкониятларидан тўлиқ ва тўғри фойдаланишни тарғиб этиш;

Ҳудудларда идора ва ташкилотлар номлари (пешлавҳалар), жой номлари, реклама эълонлари, савдо, хизмат кўрсатиш обектлари номлари, йўл (манзил) ва жамоат транспортлари кўрсаткичлари матнининг давлат тилида хатосиз ёзилишига эришиш;

  Савдо, ишлаб чиқариш, маиший хизмат кўрсатиш обектларини ўзбекча номда рўйхатга олишни рағбатлантириш;

 Меҳнат жамоаларидаги турли миллат ва элатлар вакилларининг давлат тилини ўрганиши учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича ишларни амалга оширишингиз талаб этилади.

Қўштепа тумани ҳокимлиги.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram