Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЙЎЛ ҚОИДАСИ – УМР ФОЙДАСИ

×

 2021-06-10 22:57:47    554

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани Ўқув Спорт Техника Клуби ходимлари томонидан Давлат мактабгача таълим муассаларида жажжи болакайларни чиниққан ва соғлом бўлишлари, уларнинг қалбида илк болалик давридан бошлаб Ватанга садоқат туйғусини уйғотишга қаратилган машғулотлар ўтказиб келмоқда.

Ўқув Спорт Техника Клуби ходимлари тумандаги 23-сонли Давлат мактабгача таълим муассасасида бўлиб, “Йўл қоидаси – умр фойдаси” шиори остида тарбияланувчилар иштирокида тарғибот тадбири ва спорт мусобақаси ўтказдилар.


Болажонларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги борасидаги билимини ошириш, бу орқали улар иштирокида йўл ҳаракати билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, йўлларда хавфсиз ҳаракатланишни таъминлаш мақсадида ташкил этилган тарғибот тадбирида йўл ҳаракати қоидалари, йўл белгилари, қоида ва белгиларга амал қилишнинг аҳамияти ҳақида сўз борди.


 Мусобақа сўнгида фахрли ўринларни олган болажонларга эсдалик совғалари берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram