Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
# ЖАРАЁН
2021-06-10 22:08:23 246
Қўштепа тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида “Маҳаллабай” ишлаш тизими борасида туманда амалга оширилаётган ишлар юзасидан таҳлилий йиғилиш ўтказилди. Ушбу йиғилиш туман ҳокими И.Новиков раҳбарлигида бўлиб ўтди.
Шунингдек, унда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Б.Холиқов ҳамда тумандаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 мартдаги “Маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 152-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, бу борада маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларга тўхатлиб ўтилди.
Шунингдек, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Б. Холиқов маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, маҳалла фуқаролар йиғинларида жиноятчилик, оилавий ажримларни олдини олиш, нотинч оилалар билан ишлаш юзасидан ўзининг тегишли кўрсатма ва топшириқларини берди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.