Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ
2021-06-09 22:23:32 161
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига муносиб тайёргарлик кўриш, участка сайлов комиссия аъзоларини сайловга оид қонунчиликлар билан таништириш ҳамда сиёсий билимларини ошириш мақсадида сайлов комиссия аъзолари учун ташкил этилган ўқув семинар жараёни билан танишди. Туман ҳокими томонидан мутасадди раҳбарларга ўтказилаётган ўқув семинарлар самарадорлигини ошириш ҳамда тингловчилар билим савиясини белгиланган тартибда синовдан ўтказиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, туман раҳбари ушбу муассасадаги якуний имтихон топшириш жараёнлари ва битирувчиларни олий таълим муассасаларига тайёрлаш учун ташкил этилган фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Бу йилги битирувчиларни олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган кредитларни қайтаришда бўлаётган муаммолар сабабли муддати ўтган қарздорликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида сектор раҳбари томонидан Янги дўкон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кредит тўловларидан қарздорлиги бўлган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Мутасадди раҳбарлар ҳамда фуқароларга келиб чиққан қарздорликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Туманда ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Туман ҳокими Янги дўкон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ушбу ҳудуддаги ҳунармандлар фаолияти билан танишиб, яқиндан суҳбатлашди. Уста ҳунармандларга яратилаётган қулайликлар ва имтиёзлардан унумли фойдаланиб фаолиятларини кенгайтиришлари ҳамда янги иш ўринлари ташкил этишлари юзасидан тегишли таклифлар берилди.
Қизил ҳудудаги Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлган туман раҳбари, ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда ўтказилаётган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Туманда 2021 йил ҳосили учун етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобут қилмай йиғиштириб олиш ҳамда белгиланган режани бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида туман раҳбари ғалла ўрилаётган ер майдонларида бўлди. Масъул раҳбарларга ғалла ўрими олиб борилаётган майдонларда ёнғин хавсизлиги ва ғаллани талон-тарож этилишини олдини олиш ҳамда давлат омборларига белгиланган тартибда етказиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.