Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ
2021-06-08 23:08:54 237
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун туман Халқ таълими бўлимига қарашли 40-умумтаълим мактабида бўлиб, якуний имтихон топшириш жараёнлари ва битирувчиларни олий таълим муассасаларига тайёрлаш учун ташкил этилган фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Бу йилги битирувчиларни олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган кредитларни қайтаришда бўлаётган муаммолар сабабли муддати ўтган қарздорликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида туман раҳбари томонидан Сой бўйи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кредит тўловларидан қарздорлиги бўлган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Туман ҳокими мутасадди раҳбарлар ҳамда фуқароларга келиб чиққан қарздорликларни бартараф этиш юзасидан ўзининг тегишли кўрсатмаларини берди.
Туманда хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ҳамда уларни тадбиркорликка йўналтириш юзасидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Сой бўйи маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”га киритилган Н.Ариповага ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиши учун ҳудуддаги бўш турган бинода тикувчилик цехи ташкил этишига ёрдам берилиб, имтиёзли банк кредити ажратилган. Туман раҳбари ушбу тикувчилик цехида бўлиб, тадбиркорга келгусида фаолиятини кенгайтириши ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиши юзасидан тегишли таклифлар берилди.
Шунингдек, сектор раҳбари ҳудудда янги ташкил этилган минерал ўғитлар ҳамда ўсимликлар ҳашоратига қарши курашиш воситалари савдо шахобчаси фаолияти билан ҳам танишди. Туман ҳокими томонидан тадбиркорга аҳолига етказиб берилаётган минерал ўғитлар ҳамда кимёвий воситалар сифатига алоҳида эътибор қаратиш ҳамда нарх-наволарни асоссиз ошириш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 майдаги 270-Ф-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2021 йил 1 июнь кунги 250-сонли Фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида туманда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказилган “Ташаббус-2021” кўрик-танловининг туман босқичида ғолибликни қўлга киритган тадбиркорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этишди. Ғолибларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Туманда 2021 йил ҳосили учун етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобут қилмай йиғиштириб олиш ҳамда белгиланган режани бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида туман раҳбари ғалла ўрилаётган ер майдонларида бўлди. Масъул раҳбарларга ғалла ўрими олиб борилаётган майдонларда ёнғин хавсизлиги ва ғаллани талон-тарож этилишини олдини олиш ҳамда давлат омборларига белгиланган тартибда етказиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.