Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
#ЖАРАЁН
2021-06-07 21:20:10 160
СЕМИНАР-ТРЕНИНГ МАШҒУЛОТЛАРИ БОШЛАНДИ
Жорий йилда мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида катта сиёсий воқеа – Президентлик сайлови бўлиб ўтади.
Бу муҳим сиёсий компанияда сиёсий партиялар ва ОАВ, фуқароларнинг фаоллиги сайловларни умум эътироф этилган халқаро стандартлар, принциплар асосида демократик, очиқ-ошкора ўтказилишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Сайлов жараёнларини қонунчиликка мос тарзда уюшқоқлик билан ташкил этиш учун участка сайлов комиссияси аъзолари ҳамда сайлов жараёнида иштирок этувчиларнинг билими ва кўникмаси юқори даражада бўлиши талаб этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига муносиб тайёргарлик кўриш ва уни намунали ташкил этиш мақсадида Қўштепа туманидаги
2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатида семинар-тренинг машғулотлари бошланди.
Машғулотларда участка сайлов комиссияси раиси ва унинг ўринбосари ҳамда котиблигига номзодлар иштирок этишди. Машғулотлар давомида уларнинг малакасини ҳамда билим ва кўникмаларини оширишга эътибор қаратилмоқда.
Семинар-тренингда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари”, “Маҳаллий кузатувчилар ва ваколатли вакилларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов комиссиялари”, “Сайлов жараёнларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчилари” мавзусида маърузалар тингланмоқда.
Машғулотлар зарур жиҳоз ва воситалар билан тўлиқ таъминланган аудиторияларда олиб борилди.
Гуруҳларга бўлинган ҳолда ўн кун давом этадиган семинар-тренинг замонавий ахборот технологиялари ва интерфаол усулларда ўтказилмоқда. Сайловга оид савол-жавоблар, баҳс-мунозаралар эса иштирокчиларда қизиқиш уйғотмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.