Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2021-06-04 22:26:26    173

PDF юклаш
Чоп этиш



Ёшлар — ҳар қандай жамиятнинг эртаси. Шу маънода айтадиган бўлсак, улар бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучидир. Мамлакатимиз аҳолисининг салмоқли қисмини ташкил этадиган ёшларнинг бугунги кайфияти, қизиқишу интилишлари, маънавий-руҳий олами қандай? Ўз навбатида, уларни нима ўйлантиради ва ташвишга солади? Ўзи бугун ёшлар нималар билан банд? Уларни кўпроқ нималар қизиқтиради?

Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва туман прокурори М.Шомуродов, туман Адлия бўлими бошлиғи А.Хомидовлар иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.


Тадбирни туман ҳокими И.Новиков очиб, юртимизда ёшларга берилаётган эътибор ҳамда уларга яратилёган имкониятлар тўғрисида гапириб ўтди.

Тадбирда ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, замонавий билим ва кўникмага эга бўлишларини таъминлаш, уларнинг илғор ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласида сўз борди.


Очиқ мулоқот чоғида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига туман ҳокими, туман прокурори ва Адлия бўлими бошлиғи томонидан атрофлича жавоб олдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram