Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЧЎМИЛИШ ҚОИДАСИ - СОҒЛИҚ ГАРОВИ
2021-06-04 21:40:49 1124
Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, кунларнинг исиб бориши, табиийки, инсонларни салқин жойларга, хусусан, сув ҳавзалари томон бошлайди.
Аммо афсуски, кўзларимизга қувонч бағишлайдиган бу манзаралар айрим ҳолларда нохуш воқеаларга ҳам сабаб бўлади. Сувнинг тез оқиши, сув сатҳининг чуқурлигига қарамасдан, сувда чўмилиш қоидаларига тўлиқ риоя қилмаслик ёки умуман сувда сузишни билмаслик, ёш болаларни қаровсиз қолдириш, тақиқланган сув ҳавфзаларида чўмилиш оқибатида сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ҳам учраб туради.
Бу каби бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш учун албатта бу борадаги тегишли қоидаларга амал қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Аввало сувда чўмилиш учун сузишни билиш лозим. Сузишни болаликдан, ёшликдан ўрганиш зарур. Ёш болалар сузишга ўрганса, организми ҳар томонлама ривожланади ва сувда учрайдиган фалокатлар, хавф хатарлар олди олинади.
Болаларни ёки биринчи маротаба сувга тушган катта ёшдагиларни сузишга ўргатиш жойининг чуқурлиги 60-90 сантиметргача (белдан то кўкрак қафасигача) бўлиши керак. Очиқ сув ҳавфзаларида сузишга ўрганишда, албатта сувнинг чуқурлги билан бирга,(оқим тезлиги минутига 10 метрдан ошмаслиги зарур). Ёз ойларида фарзандларимизни сузишга ўргатиш вақтини тўғри танлаш керак. Эрталаб соат 10.00 дан 12.00 гача ва кечқурун соат 17.00 дан 19.00 гача қуёшнинг ультра бинафша нурлари кўп бўлади ва ана шу соатларда чўмилиш фойдали. Чўмилиш муддати 5 минутдан 25-30 минутгача давом этиши мумкин, унда боланинг ёши, сузишга тайёргарлиги, сувнинг ҳароратига эътибор бериб, сузиш муддати аста-секин оширилиб борилади. Ёз пайтлари катта ёшдаги болалар сув ҳарорати +180 бўлганда, кичик ёшлардагилар +20 +280 дан кам бўлмаганда очиқ сув ҳавзаларида чўмилишлари мумкин. Агар сувнинг ҳарорати 160 дан паст бўлса, чўмилмаслик керак. Сувга тушишдан олдин бош, кўкракни ҳўллаб сўнг шўнғиб олиш даркор.
Шуни эслатиб ўтиш зарурки, фақат Қутқарув ҳизмати бўлган жойлардагина чўмилишга рухсат этилади. Шунда бирор бир бахтсиз ҳодиса юз берганда Қутқарув хизмати тезда ёрдамга келади. Чўмилиш жойини чеклайдиган, кўпириб оқаётган сувга шўнғиш мумкин эмас.
Чўкиш бу-нафас йўлларининг сув ва бошқа суюқликлар билан тўлиб қолиши оқибатида юзага келадиган ҳолатдир. Агар ниҳоятда чарчаган ёки сувда узоқ вақт қолиб кетган бўлсангиз, қорнингиз оч бўлса, чанқаган бўлсангиз, яқин орада касал бўлган, спиртли ичимлик истеъмол қилган бўлсангиз, чўмилмаганнингиз маъқул.
Чўмилиш жараёнида томир тортишиб қолса, қўл панжалари томирлари тортишганда, тез ҳаракат қилиб, куч билан кафтни муштга бирлаштиринг, кескин ҳаракат билан кафтни очинг ва яна муштланг. Болдир мушаги тортишганда, қўлингиз билан тортишган оёғингиз тагини ушлаб олинг ва куч билан ўзингизга тортинг. Тос мушаклари тортишганда, оёғингизнинг тўпиғидан ташқи томонидан ушлаб олинг ва уни тиззада букиб, орқага елка томонига тортинг.
Чўкаётган одамни сувдан олиб чиқишда жуда эҳтиёткорлик талаб этилади. Қутқариш усулларидан бири-унга орқа томондан сузиб яқинлашиш, сочи ва қўлтиғи остидан ушлаб, юзи билан тепага ағдариб, ўзининг ушлаб олишга йўл қўймаган ҳолда қирғоққа қараб сузиш. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш жабрланувчининг аҳволига боғлиқ. Агар у ўз ҳушида бўлиб, юрак фаолияти ва нафас олиши сақланган бўлса, унинг бошини пастга эгган ҳолда қуруқ қия жойга ётқизиш ва шундан кейин ечинтириб, ҳўл ёки қуруқ сочиқ билан артиш керак. Имконияти билан унга иссиқ ичимлик (чой, қаҳва, ёши катталарга 1-2 ош қошиқ спиртли ичимлик ҳам бериш мумкин) ичириб, иссиқ одеял билан ўраш ва дам олдириш талаб қилинади.
Вақтида ва малакали гладиаторский биринчи тиббий ёрдам жабрланувчининг ҳаётини асраб қолади. Сувдан оқилона ва эҳтиёткорлик билан фойдалангандагина у бизнинг дўстимиз бўлиши мумкин.
Ф.ТОЖАЛИЕВ,
Қўштепа тумани ФВБ ФВДТ ва ФМ фаолиятини ташкил этиш, хавфсизлик тарғиботи бўлинмаси бошлиғи, лейтенант.