Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА МИНИ ПЕЧЛАР ВА ТИКУВ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
2021-06-04 20:16:31 320
Қўштепа туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ва қўшимча даромад манбаларини яратиб бериш чоралари кўрилмоқда.
Бугун тумандаги боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ва кам таъминлангани сабабли рўйхатга олинган 102 нафар аёлларга мини печлар ва тикув машиналари берилди.
Тадбирда туман ҳокими И.Новиков, сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси – вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Т.Тожиева ҳамда туман ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбар ва ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари иштирок этдилар.
“Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Дилрабо Собирова бичиш-тикишнинг ҳадисини олган, аммо шу кунгача рўзғоридан орттириб тикув машинасини харид қила олмаётган эди. Бугун унга ҳам Аёллар жамғармаси ҳисобидан замонавий тикув машинаси топширилди.
– Анчадан бери оиламизга қўшимча даромад келтиришни мақсад қилиб юргандим, – дейди қувонч билан Д.Собирова. – Мана, бугун бу ниятим амалга ошди. Энди янги тикув машинасидан самарали фойдаланиб, рўзғоримни бутлайман ва қўшимча даромад топаман.
Бугуннинг ўзида тумандаги 102 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. Улар билан суҳбатлашар эканмиз, сўзларидан шукроналикни ҳис этдик.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.