Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЛОЙСОНЛИКЛАРГА ТУҲФА

×

 2021-06-04 19:28:32    164

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги “Лойсон” маҳалла фуқаролар йиғинида оилавий шифокорлик пункти 790 миллион сўм маблағ эвазига таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.

Муассасанинг очилиш маросимида туман ҳокими И.Новиков, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳ.Мамажонов, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари  ҳамда маҳалладаги нуроний кексалар иштирок этдилар.


Туман ҳокими ўз сўзида юртимизда инсон ва унинг саломатлиги энг муҳим омил эканлиги, олис қишлоқлар аҳлининг саломатлигини сақлаш мақсадида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари бунинг исботи эканлигини алоҳида таъкидлади.


Тадбир давомида маҳалладаги нуроний кексалар ҳам туманимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан мамнун бўлиб, дуога қўл очдилар.

Ушбу оилавий шифокорлик пунктининг фойдаланишга топширилиши ва бу ерда яратилган барча қулайликлар маҳалла аҳли учун ажойиб туҳфа бўлди.


Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram