Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ

×

 2021-06-01 22:26:15    167

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун туман халқ қабулхонасида ўзининг навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда турли муаммо ва таклифлар билан келган 26 нафар фуқаролар болалар пули ва моддий ёрдам ажратиш, иш билан таъминлаш, электр ва сув таъминоти, банк, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик ҳамда кадастр билан боғлиқ муаммолари билан қатнашдилар. Туман ҳокими томонидан қабул жараёнида ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор берилиб, ушбу мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга муддатлар белгиланган ҳолда тегишли кўрсатмалар берилди.


Туман раҳбари Халқ таълими бўлимига қарашли 30-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари билан танишди. Мутасадди раҳбарларга қурилиш таъмирлаш ишларини белгиланган тартибда амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, сектор раҳбари 9-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, муассаса битирувчиларининг якуний имтихон топшириш жараёнлари ва олий таълим муассасаларига тайёрлаш учун ташкил этилган фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Бу йилги битирувчиларни олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Республика ишчи гуруҳининг ўрганиши давомида тумандаги сайлов участкаларида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш, ҳамда ўрганишда аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”га киритилган С.Нурматованинг хонадони туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарининг ташаббуси билан ҳомийлар томонидан янгидан замонвий кўринишда қуриб битказилди. Бугун ушбу уй-жой фойдаланишга қабул қилиниб, хонадон эгасига туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.


Туман ҳокими Мумтоз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Исмоилжон гиламлари” хусусий корхонасида бўлиб, корхонада ишлаб чиқарилаётган ипакчилик маҳсулотлари сифатини ошириш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини кенгайтириш ҳамда қўшимча ишлар олиш юзасидан ўз таклифларини берди.


Шунингдек, сектор раҳбари туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан манзилли ишлаш ҳамда уларни банлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш ва касб-ҳунар ўргатиш орқали дафтардан чиқариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан ушбу соҳада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


“Солижонобод Махмуд” ММТП ҳудудида туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2021 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида амалга ошириладиган агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда бажарилиши юзасидан семинар ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига 2021 йил ҳосили учун экилган пахта ва ғалла майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram