Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 179 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИНИНГ СУННАТ ТЎЙИ ЎТКАЗИБ БЕРИЛДИ

×

 2021-06-01 21:50:48    110

PDF юклаш
Чоп этиш



1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни қўштепалик болажонлар учун қўшалоқ байрам бўлди. Туман ҳокимлиги ва туман мактабгача таълим ташкилотининг ташаббуси билан мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги кам таъминланган оилаларнинг 10 нафар фарзандига суннат тўйи ўтказилди.


Маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, тўйболаларнинг ота-оналари, қариндош-уруғлари, дўстлари иштирокида ўтказилган тўй тантанаси ўзгача руҳда ўтди. 


Ушбу тадбирда туман ҳокими И.Новиков, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Қосимов ҳамда сектор раҳбарлари, мутасадди идора раҳбарлари иштирок этдилар.


Тўйболаларнинг ҳар бирига велосипед, ўйинчоқлар ҳамда бош-оёқ сарпо совға қилинди. 

Болажонларнинг суннат тўйлари ўзига хос, миллий анъаналаримиз асосида ўтказилганлиги кенг жамоатчилик, айниқса, тўйболалар ва уларнинг ота-оналари қалбига қувонч ҳадя этди, табрик ва қутловлардан барча беҳад мамнун бўлди. 

Миллий анъаналаримиз қадрланган, эзгуликка йўғрилган бу каби хайрли ишлар юртдошларимиз қалбида меҳр-оқибат, саховат, одамийлик, эзгулик фазилатларини, шу билан бирга, уларнинг эртанги кунга бўлган умид ва ишончини мустаҳкамламоқда. 

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram