Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2021-06-01 07:37:48 225
Туманда кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Тадбиркорлар уйи”да туман ҳокими И.Новиковнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Қабулда 8 нафар тадбиркорлар турли масалалар билан иштирок этишди. Қабул давомида кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланиб, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.
Туман раҳбари Халқ таълими бўлимига қарашли 50-умумтаълим мактабида бўлиб, муассаса битирувчиларининг якуний имтихон топшириш жараёнлари ва битирувчиларни олий таълим муассасаларига тайёрлаш учун ташкил этилган фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Бу йилги битирувчиларни олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Республика ишчи гуруҳининг ўрганиши давомида тумандаги сайлов участкаларида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш, ҳамда ўрганишда аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Тиббиёт бирлашмасига қарашли Лангар шифохонасида хушёрхона бўлими ташкил этиш юзасидан олиб борилаётган қурилиш ишлари туман ҳокими томонидан ўрганилиб, масъул раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Сектор раҳбари томонидан пилла ҳосилини йиғиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, етиштирилган ҳосилни қисқа муддатларда йиғиштириб олиш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, белгиланган режани бажарган ипак қурти боқувчиларига туман ҳокимлигининг эсдалик савғалари топширилди.
И.Новиков 2021 йил ҳосили учун етиштирилаётган ғалла ўрим мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда дала шароитида механизаторларга яратилган шарт-шароитларни ўрганди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ғалла ўрим мавсумида иштирок этувчи механизаторларга қулай шароитлар яратиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган пахта ва ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига 2021 йил ҳосили учун экилган пахта ва ғалла майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, жойларда механизаторларга яратилган шарт-шароитлар ҳам ўрганилиб, пахта майдонларида меҳнат қилаётган ишчи ва механизаторларга иссиқ овқат ҳамда маданий дам олишлари учун қулай шароитлар яратиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.