Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2021-05-28 23:15:13 184
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков туман Халқ таълими бўлимига қарашли 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида бўлиб, муассаса битирувчилари якуний имтихон топшириш жараёнлари ва битирувчиларни олий таълим муассасаларига тайёрлаш учун ташкил этилган фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Бу йилги битирувчиларни олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Туман ҳокими Мактабгача таълим бўлимига қарашли 18-сонли мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, муассаса тарбияланувчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
Шунингдек, бугун Мактабгача таълим бўлимига қарашли 13-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган “Ёш ижодкор” кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими иштирок этиб, танлов ғолибларига туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.
Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”га киритилган М.Холхўжаева томонидан ҳудуддаги бўш турган бинода тикувчилик цехи ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими тадбиркорнинг иш фаолияти билан танишиб, ишчи ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда келгусида фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан ўз таклифларини берди.
Туманда 2021 йил ҳосили учун етиштирилаётган ғалла ҳосилини йиғиб-териб олиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан ўрим комбайинларини мавсумга пухта тайёрлаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.