Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 40-СЕССИЯСИ 2021 ЙИЛ 2 ИЮН КУНИ СОАТ 16:00 ДА ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИНИНГ КАТТА МАЖЛИСЛАР ЗАЛИДА БЎЛИБ ЎТАДИ
2021-05-28 10:09:49 199
Сессия кун тартибида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6017-сон Фармони ижроси юзасидан ҳудудларда ёшлар муаммоларини ўрганиб борилиши, уларнинг ҳал этилиши, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратилиши борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида.
2. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да вилоятда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тасдиқланган вилоят Давлат дастурини 2021 йилнинг беш ойи (жумладан май ойи давомида) давридаги ижроси ҳақида.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фармони ижроси юзасидан вилоятда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими борасида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган таъсирчан чора-тадбирлар ҳақида.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4498-сонли қарори ижроси ҳақида.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 - 2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6024-сон Фармони ижроси юзасидан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш ва тиклаш ишлари бўйича устувор лойиҳаларни аниқлаш, ҳудудий дастурларни шакллантириш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4075-сон қарори ижроси юзасидан тегишли ҳудудда содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноий ҳолатлар, жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича манзилли таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш Республика комиссиясига киритишни белгиланган ҳолда ҳуқуқбузарликлар профилактикасида бевосита иштирок этувчи органлар ва муассасалар томонидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг аҳволи ҳақида.
7. Қўштепа тумани “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати жамғармасига тушган маблағларни мақсадли сарфланиши тўғрисида.
8. Тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни рўйхатдан чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.
9. Бошқа масалалар. (Сессия кун тартибига қўшимча масалалар киритилиши мумкин)
Сессияга туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман Кенгаши депутатлари, ташкилотлар, идора ва корхоналар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади.