Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚАРО КЎРИК ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ
2021-05-27 20:28:00 227
Ҳаётда қобилиятсиз ўғил-қизнинг ўзи йўқ, дейдилар. Ҳақ гап. Зеро, бола мурғаклигиданоқ бирор бир фойдали машғулотга жалб этилса, қизиқиш ва интилишлари тўғри йўналтириб борилса, вақт ўтиши билан у истеъдодга, истеъдод эса иқтидорга айланиши, шубҳасиз.
Қўштепа туманидаги 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам истеъдодли ва иқтидорли ўқувчилар таҳсил олишади. Жорий йилнинг март ойида Россия Федерациясининг Москва шаҳрида ўтказилган “Талант шоу” номли халқаро онлайн кўрик танловида 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ҳам иштирок этишди. Турли давлатлардан қатнашган иштирокчилар орасида 4 нафар ўқувчи ғолиб деб топилиб, фахрли I даражали диплом билан тақдирланди.
Ғолиб ўқувчилардан бири Гулсанам Шералиева мусиқа мактабининг Халқ чолғу бўлими қашқар рубоби йўналишининг 5-синфи ўқийди. У нафақат битта балки, Москва шаҳрида ўтказилган “Талант шоу” ва “Радуга талантов” халқаро онлайн кўрик танловининг I даражали дипломни қўлга киритди.
– Гулсанам Шералиева энг иқтидорли ўқувчиларимиздан бири – дейди устози Абдурашид Умархаджаев. – Гулсанамдан умидимиз жудда катта, бу ютуқларнинг албатта давоми бўлади.
Мусиқа мактабининг ўқувчиларидан фортепиано синфи ўқувчиси Азамат Раджапов, Ананавий чолғу доира синфи ўқувчиси Аброр Жиянбоев, Дамли ва зарбли чолғу синфи ўқувчиси Илёс Мухторовлар ҳам “Талант шоу” номли халқаро онлайн кўрик танловида қатнашиб фахрли I даражали диплом билан тақдирландилар.
Албатта бу ютуқлар ўз-ўзидан бўламайди. Унинг ортида тинимсиз меҳнат ва изланишлар ётади. Қўштепалик ёшларимизни эришган ғалабалари билан устозлари Расулжон Тожибоев, Абдурашид Умархаджаев, Шукурилло Турсунов, Миразим Боййигитов, Гўзал Каримоваларни ҳам муборакбод этамиз. Чунки бу ғалаба ортида шу устозларнинг беминнат меҳнатлари бор.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.