Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БИТИРУВЧИЛАРИМИЗ ЮКСАК ИШОНЧНИ АЛБАТТА ОҚЛАЙДИЛАР
2021-05-25 22:44:05 165
Давлатимиз раҳбарининг илк бора битирувчиларга йўллаган табриги тарихий аҳамият касб этди. Ушбу юксак эътибордан нафақат, битирувчиларимиз, балки уларнинг ота-оналари ва биз устозлар ҳам бағоят мамнун бўлдик.
Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидор ва истеъдодларини юзага чиқариш мақсадида жуда катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади”, деган ғоя асосида умуммиллий таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилишга киришилгани таҳсинга лойиқ.
Давлат раҳбари ўз табриги орқали мамлакатимиз ёшларига мурожаат қилиб, “Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади” дея юксак умид ва ишонч билдирдилар. Бунда бутун бир миллатимизнинг умид ва ишончи мужассамдир.
Бугун туманимизнинг барча мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” чалинди. Жорий йилда туманимиздаги мактабларни 2551 нафар ўқувчи битиряпти.
Албатта, ушбу кун барча битрувчилар учун энг унутулмас ва энг қадрли
кун бўлиши шубҳасиз. Улар 11 йиллик қадрдон устозлари, жонажон мактаби билан хайрлашиб, ҳаётнинг катта, янада масъулиятли остонасига қадам
қўймоқдалар.
Мустақил ҳаётга илк бора қадамларини ташлаётган бугунги битирувчилар Давлатимиз раҳбарининг юксак ишончини албатта оқлайди деб ишонч билдирамиз.
М.КАТТАБЕКОВ,
43-умумтаълим мактаби директори.