Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
2021-05-22 23:36:55 140
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланганидек, мамлакатимиз “Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш”да қўзда тутилган таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш муҳим вазифа сифатида белгиланган.
Бугун Фарғона давлат университетининг профессор-олимлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, «Фермер ва томорқачи» газетаси таҳририяти ,ЎзЛиДеп Қўштепа тумани кенгаши, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши, ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини раисининг томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда аграр соҳа мутахассислари иштирокида Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғинида томорқадан самарали фойдаланиш бўйича илмий-амалий семинар ўтказилди.
Тадбир давомида картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш ҳисобига томорқа ерларидан янада самарали фойдаланиш, томорқа ерларидан бир йилда 3-4 марта юқори сифатли ҳосил олишга эришиш, маҳсулотларни сақлаш, ташиш ва сотиш, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий тупроқ-иқлим ва экологик шароитларга мослашган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги юқори маҳсулдорликка эга селекция навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш ва бошқа вазифалардан келиб чиқадиган топшириқларни бажаришда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича аҳолига кенг тушинтириш ишлари олиб борилди.
Семинарда бу амалий ишларни барча МФЙларда оммалаштириш, "Темир дафтар" даги оилаларни жалб этиш ҳақида тавсиялар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.