Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФЕСТИВАЛ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/692dfaf6cd7f145c4711d.jpg)
2021-05-20 22:27:08 119
![](https://telegra.ph/file/692dfaf6cd7f145c4711d.jpg)
Қўштепа туманидаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячи-педагоглари ўртасида “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида “Энг яхши алла ижроси” деб номлаган кўрик танлов бўлиб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/03a236a701c0c168af833.jpg)
Танлов тумандаги 37 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячи-педагоглари ўртасида ўтказилиб, ҳудудлардан саралаб олинган 10 нафар иштирокчилар туман босқичида иштирок этдилар.
Тадбирда туман ҳокими И.Новиков, туман ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Н.Отабеков, мактабгача таълим бўлими мудири И.Махмудовалар ҳам қатнашдилар.
![](https://telegra.ph/file/84bd1b972ba0edb09fb5f.jpg)
![](https://telegra.ph/file/56ddcd1d10ed1f03d344e.jpg)
![](https://telegra.ph/file/32537bb0ffad4ec5286e8.jpg)
![](https://telegra.ph/file/62d868e4b4c4cbbfa5b9a.jpg)
Танлов “Энг яхши алла ижрочиси” ва “Бир кунлик онанинг юмуши” шартлари бўйича ўтказилди. Иштирокчилар томонидан ижро этилган ажойиб алла қўшиғи, онанинг бир кунлик иш фаолиятини тасвирловчи саҳна кўринишлари намойиш этилди. Танлов давомида 5, 13, 31, 32, 33-сонли мактабгача таълим ташкилоти иштирокчилари томонидан ижро этилган алла қўшиқлари барча томошабинлар қалбини ларзага солган бўлса, 22 ва 36-мактабгача таълим ташкилотлари томонидан намойиш этилган онанинг бир кунлик юмушларини ифодаловчи саҳна кўринишлари она қадри қанчалар юксаклигини кўрсатиб берди.
![](https://telegra.ph/file/04c8e7c536b277fc23074.jpg)
![](https://telegra.ph/file/00f901be28879e4abce1a.jpg)
Танловда фахрли 1-ўрин 31-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси М.Юнусовага, 2-ўрин 5-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Ў.Мухаммедовага ва 3-ўрин 13-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Н.Эргашеваларга насиб этди. Ғолиблар туман ҳокимлиги ва мактабгача таълим бўлимининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.