Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/4ab6a1aa3d98e785b516a.jpg)
2021-05-20 15:06:54 209
![](https://telegra.ph/file/4ab6a1aa3d98e785b516a.jpg)
Дунёдаги энг муқаддас зот ҳисобланган ОНАларга эҳтиром ва ҳурмат кўрсатиш, эъзозлаш мақсадида ўтказилаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасидаги тадбир бугун туманимиздаги “Муборак” жоме масжидида бўлиб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/38e3cd69749fbbe7630e5.jpg)
![](https://telegra.ph/file/1b41cde359999edac64d8.jpg)
Масжидга ташриф буюрган барча отинойиларга алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди. Уларга байрамона кайфият улашилиб гулдасталар билан кутиб олинди.
![](https://telegra.ph/file/c7e32f20245c738f61603.jpg)
![](https://telegra.ph/file/3e12d6a35e89a44315a1c.jpg)
Тадбирни туман бош отинойиси М.Ўрмонова очиб, барча иштирокчиларни Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулло Бозаровнинг ташаббуси билан республикада биринчи бор ўтказилаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали билан муборакбод этди.
– Ҳаётда турмуш юмушларининг кўп қисми аёллар зиммасига тушади, – дейди М.Ўрмонова. – Агар аёл ҳаётда ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлса, жамият соғлом бўлади. Чунки, келажакнинг меваси бўлмиш фарзандлар оналар сабабли дунёга келадилар. Уларга бошланғич таълим-тарбия ва одоб-ахлоқни улар ўргатадилар. Шундай экан, келажак авлоднинг баркамол бўлиши аёлларнинг ҳар жиҳаттан етук бўлишига боғлиқдир.
![](https://telegra.ph/file/a42f6b11deab5f447a6c5.jpg)
![](https://telegra.ph/file/b667cf170d6904d669d74.jpg)
Бежиз ҳикматларда: “Ҳар бир буюк шахснинг ортида аёл бор” дейилмаган. Мамлакатимизнинг фаровонлиги ҳар жиҳатдан аёлларга ҳам боғлиқ экан. Яратган уларни ўз ҳимоясида сақлаб, уларга бахтли ҳаётни насиб қилсин.
![](https://telegra.ph/file/b744e2861551fa4b3badf.jpg)
Тадбирда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдонова, туман Тарғибот гуруҳи раҳбари Д.Бахромова ҳамда туман бош имом хатиби А.Ахмадалиевлар ҳам иштирок этишиб, ҳар биримизнинг бошимиздаги тожимиз, хонадонларимизни нурга тўлдириб, ҳаққимизга тўхтовсиз дуоларни қилгувчи волидаи меҳрибонларимиз ҳақида илиқ сўзларни айтдилар.
![](https://telegra.ph/file/226dc4deeddd2836d3c2c.jpg)
![](https://telegra.ph/file/90168c3f96cb9339dcc05.jpg)
Маросим сўнгида барча отиноийларга бирдек ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, уларга гулдасталар ва эсдалик совғалари улашилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.