Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2021-05-19 21:32:11 164
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Ўқчи маҳалла фуқаролар йиғинида “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида ўтказилган тадбирда иштирок этди. Турли номинациялар бўйича ғолиб бўлган оналаримизга туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.
Туман раҳбари қизил ҳудуддаги Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудда аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
И.Новиков 33-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ва қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Туман ҳокими Мактабгача таълим бўлимига қарашли 36-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассаса тарбияланувчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, сектор раҳбари Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”га киритилган боқувчисини йўқотган Г.Фозилованинг хонадонида бўлиб, хомийлар томонидан олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
Қоражийда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаёган “Кичик саноат зонаси”да амалга оширилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими бу ерда янги ташкил этилаётган саноат корхоналари лойиҳаларини қисқа муддатларда ишга тушириш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.
Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган пахта ва ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига 2021 йил ҳосили учун экилган пахта ва ғалла майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, жойларда механизаторларга яратилган шарт-шароитлар ҳам ўрганилиб, пахта майдонларида меҳнат қилаётган ишчи ва механизаторларга иссиқ овқат ҳамда маданий дам олишлари учун қулай шароитлар яратиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.