Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФЕСТИВАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/bd63472c877613edaf932.jpg)
2021-05-19 20:40:03 113
![](https://telegra.ph/file/bd63472c877613edaf932.jpg)
“Оналарга эҳтиром” фестивали доирасидаги тадбирлардан бири Ўрта Ўқчи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 32-мактабгача таълим муассасасида бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинидан турли номинация ғолиблари ва уларнинг яқинлари иштирок этдилар.
![](https://telegra.ph/file/5c2d5e97e162a9fad8f86.jpg)
Тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдоновалар иштирок этишди.
Тадбир давомида муассаса тарбияланувчилари томонидан оналарга атаб шеър, қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
![](https://telegra.ph/file/bc3e5fca5d67838607fbb.jpg)
Фестивал Низоми асосида турли номинациялар бўйича ғолиб деб топилган оналарга эҳтиром кўрсатилиб, туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.